ТАЖРИБА БИОМОДЕЛИДА МАНБАСИ ТУРЛИ БЎЛГАН КСЕНОТРАНСПЛАНТАТЛАРНИНГ СОЛИШТИРМА ИММУНОГИСТОКИМЁВИЙ ТАВСИФИ
Abstract
Юз-жағ соҳаси юмшоқ тўқималари нуқсонларини реконструкция қилиш замонавий пластик ва реконструктив жарроҳликнинг энг мураккаб йўналишларидан бири ҳисобланади. Бундай нуқсонлар жароҳатлар, куйишлар, ўсмаларни радикал олиб ташлаш, туғма нуқсонлар ҳамда яллиғланиш касалликлари оқибатида юзага келиб, нафақат ташқи кўринишнинг бузилишига, балки чайнаш, ютиш, нутқ ва мимика функцияларини издан чиқишига ҳам сабаб бўлади. Шу боис юқори биологик мосликка эга бўлган, репаратив регенерацияни тезлаштирувчи ва реципиент тўқималари билан самарали интеграцияланувчи биоматериалларни излаб топиш реконструктив жарроҳликнинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.