ЮЗ-ЖАҒ ТИЗИМИ ТУҒМА АНОМАЛИЯЛАРИНИНГ КЛИНИК-ФУНКЦИОНАЛ ХУСУСИЯТЛАРИ
Abstract
Юз-жағ тизими туғма аномалиялари болалар ва ўсмирлар орасида учрайдиган энг муҳим краниофациал патологиялардан бири ҳисобланади. Лаб ва танглай кемтиги, юз скелети деформациялари, прикус бузилишлари, юқори лаб ва алвеоляр ўсимтадаги кемтиклар нафақат эстетик нуқсон, балки овқатланиш, ютиш, сўриш, нутқ ва психоэмоционал ривожланишни ҳам жиддий равишда бузади. Хоразм вилоятида қишлоқ аҳолиси улушининг юқорилиги, репродуктив ёшдаги аёлларнинг саломатлиги, пренатал кузатув сифатининг турлича даражада эканлиги, перинатал ёрдамнинг бир хил эмаслиги юз-жағ тизими туғма аномалиялари билан болаларнинг сони ва уларнинг функционал ҳолатига таъсир этувчи омиллар сифатида қаралиши мумкин.