ТАЖРИБАВИЙ ТИМЭКТОМИЯДАН КЕЙИН ГУМОРАЛ ИММУНИТЕТ ВА ЦИТОКИНЛАР СТАТУСИНИНГ ДИНАМИК ЎЗГАРИШЛАРИ
Abstract
Тимусда иммун тизимининг иммунокомпетент ҳужайраларидан бири Т-лимфоцитлар пролиферация ва дифференцировкаси бўлади, улар шу жумладан Тreg, иммун тизими фаолиятини бошқариб туради [4]. Шунингдек, тимус томонидан организмга ишлаб чиқариладиган гормонлар ҳам бирламчи ва иккиламчи иммун жавобни таъминлашда ўз ўрнига эга. Тимэктомия организмнинг бошқа тизим ва аъзолари каби иммун тизимига ҳам салбий таъсир этади. Аммо, тимэктомиядан кейин иммун тизими кўрсаткичларини динамикада аниқлаш, яқин ва олис натижаларига баҳо бериш амалий жиҳатдан ўрганилмаган. Шунингдек, тимэктомиядан кейин иммун тизим кўрсаткичларининг тикланиш муддатлари бўйича ҳам маълумотлар йўқ.